Англия миллий жамоаси бош мураббийи Томас Тухел 2026 йилги жаҳон чемпионати 1/8 финал босқичи доирасидаги Мексикага қарши баҳс (3:2)дан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
«Мен жамоамдан фахрланаман. Бу ғалабага ҳар бир футболчи ўз ҳиссасини қўшди. Ўйин ниҳоятда оғир кечди.
Биз ташаббусни қўлга киритдик деб ўйлаган паллаларда ҳам камчиликлар кузатилиб турди. Лекин жамоамизнинг руҳияти тушиб кетгани йўқ.
Ишлар яхши кетмаётган пайтда ҳам футболчилар таслим бўлмади, ўзларига бўлган ишончни йўқотмади. Бу биз учун яна бир олдинга ташланган қадам бўлди.
Энди бу ўйинни таҳлил қилишимиз керак. Бу — «Ацтека», бу — Мексика миллий жамоаси. Ҳақиқий ақлбовар қилмас учрашув бўлди.
Ҳар биримиз ўзимизнинг бор кучимизни бердик. Энди буни англаб етишимиз ва кейинги босқич ҳақида ўйлашимиз керак», — деди Тухел.
Маълумот ўрнида, Англия миллий жамоаси чоракфиналда Норвегияга қарши баҳс олиб боради.