Витор Перейра «Ноттингҳэм Форест» билан хайрлашди.
Англия клуби португалиялик мутахассис томонларнинг ўзаро келишувига кўра лавозимини тарк этганини расман эълон қилди.
Перейра жамоани 15 февралдан бошқариб келаётганди. Унинг қўл остида «ўрмончилар» 20 та ўйин ўтказиб, 8 та ғалаба, 6 та дуранг ва 6 та мағлубият қайд этди.
«Ноттингҳэм Форест» Англия Премер-лигасида мавсумни 44 очко билан 16-ўринда якунлаганди.
Аввалроқ клубнинг янги бош мураббийи этиб Оливер Гласнер тайинланиши ҳақида хабарлар тарқалганди.
«Ноттингҳэм Форест» бош мураббий Перейра билан хайрлашди
Футбол
2 июл, 14:40
«Ўрмончилар»ни Гласнер бошқариши кутилмоқда.
Foto: Getty Images