Live
1
Ўзбек

Сандро Тонали — «Тоттенҳэм» футболчиси (Романо)

Футбол
1 июл, 15:55
Италиялик яримҳимоячи лондонликлар тарихидаги энг қиммат трансферга айланади.
Иззатиллаев Аъзамжон
Аъзамжон Иззатиллаев Редактор
Сандро Тонали — «Тоттенҳэм» футболчиси (Романо)
Foto: Getty Images

Сандро Тонали «Нюкасл»дан «Тоттенҳэм»га ўтади.

Фабрицио Романо ёзишича, клублар 26 ёшли яримҳимоячининг трансфери борасида келишувга эришди. Италиялик футболчи «тақачилар»га 92,5 миллион фунтга тушади. Агар жамоа бир неча бор ЕЧЛга чиқса, яна 7,5 млн фунт бонуслар қўшилади.

Тонали «Тоттенҳэм» тарихидаги энг йирик трансферга айланади. Аввалги рекорд 2024 йилда «Борнмут»дан 65 миллион фунтга сотиб олинган Доминик Соланкега тегишли эди.

Шунингдек, лондонликлар «Вест Ҳэм» яримҳимоячиси Матеуш Фернандешни 85 миллион фунтга сотиб олишга яқин.

Тонали ўтган мавсумда АПЛда 35 та баҳсда майдонга тушиб, 2 та голга ассистентлик қилган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Нюкасл Нюкасл
  • Тоттенҳэм Тоттенҳэм
  • Англия Премер-лигаси Англия Премер-лигаси
Бугунги янгиликлар