«Райо Валекано» ҳимоячиси Пеп Чаваррия фаолиятини Англия Премер-лигасида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.
Манбага кўра, «Челси» 28 ёшли футболчи билан шартнома имзолаши кутилмоқда. Лондон клуби Чаваррия билан шахсий шартнома шартларини келишиб олишган.
Клублар ўртасидаги музокаралар ҳануз давом этаётган бўлса-да, трансфер якунланишга яқин турибди.
Ўтган мавсумда у барча турнирларда жами 44 та учрашувда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.
Унинг Мадрид клуби билан амалдаги шартномаси 2030 йилгача мўлжалланган, футболчининг трансфер баҳоси эса 10 миллион еврога баҳоланмоқда.