Ўзбекистон миллий жамоаси ҳимоячиси Жаҳонгир Ўрозов фаолиятини Германия Бундеслигасида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Kicker нашри хабар берди.
Манбага кўра, Мёнхенгладбаҳнинг «Боруссия» клуби 22 ёшли марказий ҳимоячига қизиқиш билдирмоқда. Немис клуби ёзги трансфер вақтида ўз таркибини кучайтириш йўлида бир неча ўйинчиларни кузатмоқда.
Клуб шорт-листидан Ўрозов ҳам жой олган. Бироқ футболчининг «Динамо» билан шартномаси бор. Даъвогарлар аввало самарқандликлар билан трансфер бўйича музокара ўтказишига тўғри келади.
Аввалроқ Жаҳонгирга «Рубин» клуби ҳам қизиқиш билдирган эди. Бироқ футболчининг агенти Россия клубининг таклифини рад этилганини маълум қилганди.