Бугун
28
Ўзбек

Де Зерби Удожи бўйича қарорини қабул қилди

Футбол
27 июн, 17:13
Италиялик ҳимоячи «Тоттенҳэм»ни тарк этмайди.
Икром Рузимуродов
Икром Рузимуродов Редактор
Де Зерби Удожи бўйича қарорини қабул қилди
Foto: Getty Images

«Тоттенҳэм» бош мураббийи Роберто Де Зерби ҳимоячи Дестини Удожининг келажаги борасида якуний қарорга келди.

Машҳур инсайдер Фабрицио Романонинг хабарига кўра, 23 ёшли италиялик футболчи ёзги трансфер ойнасида Лондон клубини тарк этмайди.

Манбага кўра, Де Зерби Удожини «Тоттенҳэм»нинг узоқ муддатли лойиҳасидаги муҳим футболчилардан бири деб ҳисобламоқда. Шу сабабли унинг ёзда жамоадан кетиш эҳтимоли йўқ.

Ўтган мавсум Удожи барча мусобақаларда 28 та учрашувда майдонга тушиб, 1 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Ҳимоячининг «Тоттенҳэм» билан амалдаги шартномаси 2030 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Тransfermarkt портали унинг трансфер қийматини 30 миллион еврога баҳоламоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Тоттенҳэм Тоттенҳэм
Бугунги янгиликлар