Live
2
Ўзбек

«Тоттенҳэм» Кински билан шартномани узайтиради

Футбол
24 июн, 14:42
Томонлар ўртасидаги музокаралар аллақачон бошланган.
Иззатбек Абдуваҳобов
Иззатбек Абдуваҳобов Редактор
«Тоттенҳэм» Кински билан шартномани узайтиради
Фото: Getty Images

«Тоттенҳэм» клуби дарвозабон Антонин Кински билан янги шартнома имзолаш борасида музокараларни бошлади. Бу ҳақда The Athletic нашри хабар берди.

Манбага кўра, клуб унинг жамоадаги биринчи рақамли дарвозабон мақомини мустаҳкамлаш ҳамда ўтган мавсумда Премер-лигада қолишга қўшган ҳиссаси учун мукофотлаш ниятида.

Чехиялик дарвозабон 2025/2026 йилги ўтган мавсум охирида, «тақачилар» сафида 7 та ўйинда майдонга тушган.

Янги шартноманинг тафсилотлари ҳозирча маълум эмас. Аммо у Кински жамоада қолишга тайёрлигини билдирган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Тоттенҳэм Тоттенҳэм
Бугунги янгиликлар