Live
2
Ўзбек

«Тоттенҳэм» Гакпо учун асосий даъвогар

Футбол
22 июн, 12:36
Нидерландиялик футболчи мерсисайдликлардаги ҳолатидан норози.
Иззатбек Абдуваҳобов
Иззатбек Абдуваҳобов Редактор
«Тоттенҳэм» Гакпо учун асосий даъвогар
Фото: Getty Images

«Тоттенҳэм» клуби «Ливерпул» ҳужумчиси Коди Гакпо учун асосий даъвогар бўлиб турибди.

Caught Offside хабар беришича, «тақачилар» нидерландиялик 26 ёшли футболчини анчадан бери кузатиб келади ва уни ўз сафида кўришни истайди.

Лондон клуби бош мураббий Роберто Де Зерби ва трансферларга жавобгар инсонлар Гакпони Савиниога муқобил вариант сифатида баҳоламоқда. Уларнинг фикрича, Коди ўзининг юқори даражадаги тажрибаси туфайли тезроқ натижа бера олади.

Футболчининг ўзи эса «Ливерпул»даги ҳолатидан тўлиқ қониқмаяпти. Жаҳон чемпионатидан кейин яхши таклифларни кўриб чиқиши мумкин. Бироқ футболчи якуний қарорга мундиалдан сўнг келади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Ливерпул Ливерпул
  • Тоттенҳэм Тоттенҳэм
Бугунги янгиликлар