Live
1
Ўзбек

Рэшфорд маошини камайтиришга тайёр, аммо «Тоттенҳэм»га ўтиши номаълум

Футбол
22 июн, 10:00
Лондон клуби инглиз ҳужумчисини ёзги трансферлар учун устувор номзодлардан бири сифатида кўрмоқда.
Икром Рузимуродов
Икром Рузимуродов Редактор
Рэшфорд маошини камайтиришга тайёр, аммо «Тоттенҳэм»га ўтиши номаълум
Foto: Getty Images

«Тоттенҳэм» Англия миллий жамоаси ҳужумчиси Маркус Рэшфорд трансферини амалга ошириш имкониятларини ўрганмоқда.

The Paper нашрининг хабар беришича, 28 ёшли футболчи Лондон клубининг ёзги трансфер ойнасидаги асосий мақсадларидан бири ҳисобланади. Потенциал трансфер ташаббускори сифатида «Тоттенҳэм» бош мураббийи Роберто Де Зерби кўрсатилмоқда. Италиялик мутахассис ҳужумчининг ўйин сифатларини юқори баҳоламоқда.

Бироқ «шпорлар» Рэшфорд учун белгиланган 46,8 миллион евролик товон пулини тўлашга тайёр эмас. Клуб футболчини арзонроқ нархда қўлга киритиш вариантлари устида ишламоқда.

Манбага кўра, Рэшфорд трансфер амалга ошиши учун маош борасидаги талабларини сезиларли даражада камайтиришга тайёр. Шунга қарамай, футболчининг асосий истаги фаолиятини Англиядан ташқарида давом эттириш бўлиб қолмоқда.

Маълумот учун, Маркус Рэшфорд ўтган мавсумни ижара асосида «Барселона» сафида ўтказди. У барча мусобақаларда 49 та баҳсда майдонга тушиб, 14 та гол ва 14 та ассист қайд этди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Барселона Барселона
  • Тоттенҳэм Тоттенҳэм
  • Манчестер Юнайтед Манчестер Юнайтед
Бугунги янгиликлар