Германия миллий жамоаси ва Дортмунднинг «Боруссия» клуби марказий ҳимоячиси Нико Шлоттербек жиддий жароҳат олди.
Sky Sport хабарига кўра, футболчи МРТ текширувларидан сўнг тўпиқ бўғимининг медиал коллатерал боғлами узилгани аниқланган. Шу сабабли у тахминан икки ой давомида майдонга туша олмайди.
Шлоттербек жароҳатни Жаҳон чемпионатининг 2-туридан ўрин олган Кот-д'Ивуар миллий жамоасига қарши баҳснинг биринчи бўлимида олган. Ҳимоячи танаффус вақтида алмаштирилган эди.
Мазкур жароҳат сабаб футболчи мундиалнинг қолган ўйинларида Германия миллий жамоасига ёрдам бера олмайди.
Маълумот учун, Германия миллий жамоаси Жаҳон чемпионатининг дастлабки икки турида муваффақиятли иштирок этиб, муддатидан аввал плей-офф йўлланмасини ҳал қилишга яқин турибди. Шлоттербек эса жамоанинг асосий марказий ҳимоячиларидан бири ҳисобланади.