Бугун
6
Ўзбек

«Бавария» ҳали Олисе билан келиша олмади

Футбол
22 июн, 08:15
Мюнхен клуби франциялик ҳужумчи билан шартномани узайтиришни истамоқда.
Икром Рузимуродов
Икром Рузимуродов Редактор
«Бавария» ҳали Олисе билан келиша олмади
Foto: Getty Images

«Бавария» ва Майкл Олисе ўртасидаги янги шартнома борасидаги музокаралар ҳозирча сезиларли натижа бермаган. Бу ҳақда Kicker нашри хабар берди.

Манбага кўра, Мюнхен клуби футболчининг вакиллари билан янги битим юзасидан дастлабки алоқаларни ўрнатган. Бироқ ўшандан буён музокараларда жиддий силжиш кузатилмаган.

Шунга қарамай, «Бавария» раҳбарияти Олисенинг шартномасини имкон қадар тезроқ узайтиришга қатъий бел боғлаган. Кутилишича, янги келишувга кўра, франциялик футболчининг йиллик маоши 25 миллион еврони ташкил этади.

Майкл Олисе якунланган мавсумда барча мусобақалар доирасида 52 та баҳсда майдонга тушиб, 22 та гол урди ва 31 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Маълумот учун, Олисе 2024 йилда «Кристал Пэлас»дан «Бавария» сафига келиб қўшилган эди. У қисқа вақт ичида Мюнхен клубининг ҳужум чизиғидаги асосий футболчилардан бирига айланди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Бавария Бавария
Бугунги янгиликлар