«Бавария» ҳужумчиси Ҳарри Кейн жамоа билан музокараларни вақтинча тўхтатди. Бу ҳақда журналист Флориан Плеттенберг хабар берди.
Манбага кўра, англиялик форвард бор эътиборини жаҳон чемпионатига қаратган. Шу боис келишувни 2029 йилнинг ёзига қадар узайтириш бўйича музокаралар тўхтаб қолган.
Қайд этилишича, Кейн «Бавария»а қолади ва бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмаяпти.
Эслатиб ўтамиз, Ҳарри 2023 йилнинг ёзидан бери Мюнхен клубида тўп тепиб келади. Ўтган мавсумда у барча турнирлар доирасида 51 ўйинда майдонга тушиб, 61 та гол урди ва 7 та ассистни қайд этган.