Бугун
17
Ўзбек

Далот: «Роналдуда миллий жамоада 20 йилдан ортиқ тажрибаси бор. У жамоага ишонч бағишлайди»

Футбол
20 июн, 17:46
Диогу ижтимоий тармоқлардаги танқидларга муносабат билдирди.
Иззатбек Абдуваҳобов
Иззатбек Абдуваҳобов Редактор
Далот: «Роналдуда миллий жамоада 20 йилдан ортиқ тажрибаси бор. У жамоага ишонч бағишлайди»
Фото: Getty Images

Португалия миллий жамоаси ҳимоячиси Диогу Далот ижтимоий тармоқлардаги танқидларга муносабат билдирди.

«Кийиниш хонасида, бизнинг стадионимизда, жаҳон чемпионатига келишдан олдин буни батафсил муҳокама қилиш имкониятимиз бўлганди. Турнир олдидан бўлган суҳбат бизга бундай лаҳзаларга тайёрланишга ёрдам берди. Бу ҳақиқатан ҳам содир бўлганида, биз жамоанинг заиф эмаслигини кўрсата олдик - биз қийинчиликлар ва танқидларга дуч келишимизни билардик.

Баъзан адолатсиз, баъзан ноаниқ, кўпинча бўрттирилган». Ҳамма Криштианунинг танқидларга қандай муносабатда бўлишини билади. Унинг миллий жамоада 20 йилдан ортиқ тажрибаси бор. У жамоага ишонч бағишлайди, биз эса унга. Бу доим шундай бўлган ва доим шундай бўлади. У миллий жамоада ўйнар экан, доим майдонга тушишга тайёр», — дея Далотнинг сўзларидан келтиради ESPN нашри.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Португалия Португалия
Бугунги янгиликлар