Португалия миллий жамоаси ҳужумчиси ва етакчиси Криштиану Роналду жамоадошлари билан тушган сурат билан бўлишди. Сурат остига у шундай изоҳ қолдирди: «Доим бирдаммиз!».

Аввалроқ, Португалия миллий жамоаси яримҳимоячилари Бруну Фернандеш, Жоау Невеш ва бошқаларнинг саҳифаларига норози мухлислар «ҳужум» қилгани ҳақида хабар бергандик. Кўплаб мухлислар яримҳимоячиларга Роналдуни ҳурмат қилишни ва унга тўпни кўпроқ оширишни айтиб, турли изоҳлар қолдиришганди.
Маълумот учун, Роналду фаолиятидаги олтинчи мундиалда иштирок этмоқда.
ЖЧ-2026 АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтмоқда. 11 июн куни старт олган турнир финали 19 июл санасига белгиланган.