Live
2
Ўзбек

Моуринио «Реал» форварди трансферига тақиқ қўйди — Marca

Футбол
20 июн, 09:08
Мадридликлар бош мураббийи клубнинг ҳужумчи Гонсало Гарсия трансфери бўйича режаларига тўсқинлик қилмоқда.
Омонжон Тўхтамирзаев
Омонжон Тўхтамирзаев Редактор
Моуринио «Реал» форварди трансферига тақиқ қўйди — Marca
Фото: Getty Images

Бу ҳақда Marca нашри хабар берди.

Мадриднинг «Реал» клуби бош мураббийи Жозе Моуринио клубнинг ҳужумчи Гонсало Гарсия трансфери бўйича режаларига тўсқинлик қилмоқда. Португалиялик мутахассис «қаймоқранглилар» раҳбариятига ҳозир 22 ёшли футболчини сотиш учун қулай фурсат эмаслигини маълум қилган.

Моуринио испаниялик футболчини ўз жамоаси учун салоҳиятга эга ва қизиқарли номзод сифатида кўрмоқда. Португалиялик форварднинг ҳаракатларини мавсумолди йиғинларида кузатишни ва унга асосий жамоада имконият беришни ният қилган.

Фото: Gettyimages

2025/2026-йилги мавсумда Гонсало Гарсия мадридликлар асосий жамоаси таркибида 39 та ўйинда майдонга тушиб, 8 та гол урди ва 3 та голли узатма етказиб берди.

Ундан аввал Гарсия «Реал Мадрид Кастиля» сафида 2024/2025-йилги мавсумда 73 ўйинда 30 та гол уришга муваффақ бўлганди.

Бугунги янгиликлар