Live
6
Ўзбек

Бразилия миллий жамоаси Рафинянинг ҳолати ҳақида маълумот берди

Футбол
20 июн, 06:06
Вингер Жаҳон чемпионати-2026 2-тури доирасидаги ўйинда ўнг оёғида оғриқ сезгани туфайли захирага олинган эди.
Омонжон Тўхтамирзаев
Омонжон Тўхтамирзаев Редактор
Бразилия миллий жамоаси Рафинянинг ҳолати ҳақида маълумот берди
Фото: Getty Images
19.06.2026 FT Жаҳон чемпионати Бразилия Бразилия 3 : 0 Гаити Гаити

Бу ҳақда Бразилия футбол конфедерацияси (CBF) хабар берди.

Бразилия миллий жамоаси етакчиларидан бири Рафиня Жаҳон чемпионати-2026 2-турида Ҳаитига қарши ўйиндан сўнг, ўнг оёқ тизза орқа қисмида оғриқ сезмоқда.

C гуруҳи учрашуви АҚШнинг Филаделфия штатида бўлиб ўтди ва Бразилия миллий жамоаси йирик 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Рафиня жароҳат олиб, 40-дақиқада алмаштирилди.

«Ҳаити жамоасига қарши ўйиннинг биринчи бўлимида Рафиня ўнг оёқ тизза орқа қисмида оғриқ сезди. Ўйинчи муолажаларни бошлаб юборди ва унинг ҳолати яқин орада қайтадан тиббий текширувдан ўтказилади», — дейилади баёнотда.

Маълумот учун, икки ўйинда 4 очко тўплаган Бразилия миллий жамоаси ўз гуруҳида пешқадамлик қилмоқда. Гуруҳ босқичининг сўнгги ўйинида Карло Анчелотти шогирдлари 24 июн куни Шотландия миллий жамоаси билан тўқнаш келади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Бразилия Бразилия
  • Гаити Гаити
  • Жаҳон чемпионати Жаҳон чемпионати
Бугунги янгиликлар