Туркия миллий жамоаси яримҳимоячиси Арда Гулер жаҳон чемпионатини муддатидан олдин тарк этиш ҳақида фикр билдирди.
Туркияликлар гуруҳ босқич 2-турида Парагвайга 0:1 ҳисобида мағлуб бўлди ва 3-турда АҚШга қарши ўйин натижасидан қатъи назар гуруҳда фақат 4-ўринни эгаллаши аниқ бўлди.
«Миллий жамоадаги фаолиятим давомида одамлар бу турнирни унутиши учун қўлимдан келган барчасини қиламан.
Биз жуда кучли жамоаларда ўйнаймиз, буни майдонда кўрсатишимиз керак эди. Лекин бунга эриша олмадик. Тезкор гол ўтказиб юбордик. Айтишга ортиқча гап йўқ.
Биз жуда афсусдамиз. Ўзимиздан уяляпмиз, бутун халқимиздан узр сўраймиз. Кейинги турнирларда максимал даражада ҳаракат қиламиз», — деди Арда.