Туркия миллий жамоаси етакчиси Ҳоқон Чалхонўғли жаҳон чемпионати-2026 гуруҳ босқичи 1-тури доирасида Австралияга қарши ўйиндаги мағлубиятдан кейин таассуротлари билан ўртоқлашди.
«Битта мағлубият, биз умидимизни уздик дегани эмас ва биз мақсадимизга ишонишда давом этамиз. Туркия — оёққа туришни доимо биладиган жамоа», - дея Чалхонўғли сўзларидан иқтибос келтиради A Spor нашри X ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.
Маълумот учун, гуруҳ босқичининг 2-турида Туркия миллий жамоаси 20 июн куни Парагвайга қарши майдонга тушади, 3-турда (26 июн) эса Винченцо Монтелла шогирдларини мезбон АҚШга қарши баҳс кутиб турибди.