Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар берди.
«Манчестер Юнайтед» клуби АҚШ миллий жамоаси ва «Борнмут» яримҳимоячиси Тайлер Адамсга эътибор қаратди.
Манбанинг хабарига кўра, «қизил иблислар» 27 ёшли футболчининг ўйинига юқори баҳо беришмоқда. Клуб таҳлилчиларининг хулосаларига кўра, баъзи статистик кўрсаткичлар бўйича Адамснинг натижалари «Олтин тўп» соҳиби Родри билан тенг ёки ҳаттоки ундан ҳам яхшироқ.
Ўтган мавсум Адамс барча мусобақаларни инобатга олганда 26 ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 2 та голли узатма етказиб берди. Футболчининг клуб билан амалдаги шартномаси 2028 йил ёзигача мўлжалланган.
Transfermarkt портали Тайлернинг актуал трансфер нархини 25 млн еврога баҳоламоқда.