«Манчестер Юнайтед» клуби собиқ футболчиси Рой Кин Англия миллий жамоаси сардори Ҳарри Кейн ҳақида фикрлари билан ўртоқлашди.
«Шубҳасиз, биз у ҳаддан зиёд орқага қайтиб, ҳаракат қилишини истамаймиз. У марказга қайтиб, деярли ҳимоядан тўпни олиб чиққанини охирги йилларда кўп бор учратдик. У ҳали ҳам жуда хавфли футболчи.
Англия миллий жамоаси етакчиси, асосий юлдузи сифатида бўлаётган босим унга ёқади, у барчасини тўғри қабул қилмоқда. Кейннинг «Тоттенҳэм»даги даврини ёдга олсак, жуда кўп нарса унга боғлиқ эди. «Бавария» — ажойиб жамоа ва Ҳарри у ерда ҳам жамоа юлдузи. Бу ҳолат унга ёқади. Албатта, Ҳарри Кейнга майдонда жамоадошларининг ёрдами керак бўлади.
«Бавария» сафида урилган голлар у учун катта иштиёқ манбаи бўлиб хизмат қилди. Кўриниб турибди, янги лигада, янги ва кучлироқ футболчилар билан бирга ўйнаш орқали у кўп нарсани ўрганган», - дея Невилл сўзларидан иқтибос келтирди Sky Sports.

Эслатиб ўтамиз, Англия миллий жамоаси жаҳон чемпионатидаги илк ўйинини 17 июн куни Хорватияга қарши ўтказади.