Аргентина миллий жамоасининг собиқ футболчиси Хуан Себастиян Верон 38 ёшли Лионел Месси жаҳон чемпионати-2026нинг барча баҳсларида ўйнай олишига ишонмаяпти.
«Мураббийлар Месси ва унинг жаҳон чемпионатидаги иштирокига эҳтиёт бўлиш зарур. У мусобақанинг барча ўйинларини ўтказа олишига ишонмайман [унинг ёшини инобатга олсак]. Ўйлашимча, биз унга ёрдам беришимиз керак ва унинг ўзи ҳам бу ёрдамни қабул қилиш зарур. Бу ҳам осон бўлмайди…

Ҳозир Хулиан [Алварес], Лаутаро [Мартинес] ва Энцо [Фернандес] ажойиб спорт формасида. Бундан ташқари ёш, иқтидорли футболчиларга ҳам эътибор бериш керак — Пас ҳозир яхши ҳолатда, «Флако» Лопес ҳам», - дея Верон сўзларидан иқтибос келтирди dataref X ижтимоий тармоғида.