«Тоттенҳэм» ҳимоячиси Маркос Сенеси Аргентина миллий жамоасининг ЖЧ-2026 учун қайдномасига киритилди. Бу ҳақда миллий жамоа матбуот хизмати маълум қилди.
29 ёшли футболчи жароҳат олган «Марсел» ҳимоячиси Леонардо Балердини алмаштиради.
Сенеси Аргентина миллий жамоаси сафида шу вақтгача учта ўртоқлик учрашувида майдонга тушган.
Якунланган мавсумда ҳимоячи «Борнмут» шарафини ҳимоя қилган эди. Маркос барча турнирларда 39 та ўйинда иштирок этиб, ўз ҳисобига 5 та голли узатмани ёздириб қўйган.
Transfermarkt портали тақдим этган маълумотларга кўра, футболчининг айни пайтдаги қиймати 25 миллион евронни ташкил этади.