Бугун
9
Ўзбек

Месси: «Рақибларимизга Аргентинага қарши ўйнаш жуда қийин бўлади»

Футбол
10 июн, 14:35
Аргентина миллий жамоаси ҳужумчиси фаолиятидаги 6-мундиал олдидан бир қатор саволларга жавоб берди.
Иззатиллаев Аъзамжон
Аъзамжон Иззатиллаев Редактор
Месси: «Рақибларимизга Аргентинага қарши ўйнаш жуда қийин бўлади»
Foto: Getty Images

Аргентина миллий жамоаси ҳужумчиси Лионел Месси ўзининг олтинчи Жаҳон чемпионати олдидан қандай ҳис-туйғуларни бошдан кечираётганини сўзлаб берди.

– Навбатдаги Жаҳон чемпионати арафасида ўзингизни қандай ҳис қиляпсиз?

– Ростини айтсам, хурсандман, хотиржамман ва ҳар бир лаҳзадан, ҳар бир машғулотдан, жамоадошларим билан ўтаётган ҳар бир кундан завқланяпман. Энг муҳими, мен бу жараёндан аввалгидек, ҳатто ҳозир ундан ҳам кўпроқ роҳат олишга ҳаракат қиляпман. Шунинг учун ўзимни бахтли ҳис қиляпман.

– Сиз бир неча бор бу лаҳзани тасаввур ҳам қилмаганингизни, бунга етиб келолмайман деб ўйлаганингизни айтгансиз. Нима деб ўйлайсиз, бунинг уддасидан қандай чиқдингиз?

– Вақт жуда тез ўтиб кетди. Менда рақобат бор эди ва ўзимни яхши ҳис қилардим. сафида ўйнаётган бўлсам-да, ҳеч қачон рақобатлашишдан, меҳнат қилишдан тўхтамадим ва энг яхши спорт формамга чиқиш учун яхши тайёргарлик кўрдим.

Шундай бўлдики, доимо рақобат муҳитида қолдим, миллий жамоанинг аксарият ўйинларида иштирок этишга муваффақ бўлдим. Жамоамиз ҳар доим кучли бўлгани учун яна шу ерда бўлиш бахтига муяссарман.

– Жаҳон чемпионатидан нималар умидлар қиляпсиз?

– Ҳар қандай расмий мусобақа бошланишида бўладиган ҳаяжонни ҳис қиляпмиз, айниқса бу Жаҳон чемпионати бўлса. Менимча, мухлислар миллий жамоадан жуда мамнун. Чунки биз кўплаб муҳим натижаларга эришдик ва жамоа ўша шижоатни, ғайратни ҳамда рақобатлашиш истагини сақлаб қолганини кўрдик.

Бизда жуда рақобатбардош жамоа бор. Йигитлар ҳар доим кўпроғига интилади, осонликча таслим бўлишмайди. Биз охиригача курашамиз.

– Бутун мамлакат бўйлаб сизларни кузатадиган мухлисларга нима демоқчисиз?

– Уларнинг ҳаяжонини ҳис қиламиз. Имкони борича узоқ босқичларгача етиб бориш учун қўлимиздан келган барча ишни қиламиз. Бу жамоа кўп йиллардан бери ўзининг рақобатбардошлигини исботлаб келмоқда.

Рақибларимиз учун Аргентинага қарши ўйнаш жуда қийин бўлади, чунки бизда жуда кучли ва аҳил жамоа бор. Ундаги шижоат ва иштиёқ сўнмайди. Мақсадимизга етишимиз ҳам мумкин, етолмаслигимиз ҳам мумкин, аммо бир нарса аниқ — майдонда бор кучимизни сарфлаймиз, — дея Мессининг сўзларини келтиради Ole.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Аргентина Аргентина
  • Жаҳон чемпионати Жаҳон чемпионати
Бугунги янгиликлар