Live
1
Ўзбек

Бордалас «Хетафе» билан шартномани узайтиради – Романо

Футбол
10 июн, 15:26
62 ёшли мутахассис жамоа билан икки йиллик янги битим бўйича келишиб олган.
Иззатбек Абдуваҳобов
Иззатбек Абдуваҳобов Редактор
Бордалас «Хетафе» билан шартномани узайтиради – Романо
Фото: Getty Images

«Хетафе» бош мураббий Пепе Бордалас келаси мавсумда клубни бошқаришда давом этади. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.

Манбага кўра, 62 ёшли мутахассис жамоа билан икки йиллик янги битим бўйича келишиб олган.

Узоқ давом этган музокаралардан сўнг Бордалас келаси мавсумда Конференциялар лигасида иштирок этадиган клубда қолишга қарор қилди.

Бордалас қўл остида «Хетафе» 2025/26 йилги Ла Лига мавсумида еттинчи ўринни эгаллаб, еврокубоклар йўлланмасини қўлга киритди.

Май ойида Пепе мавсум охирида клубни тарк этиши ҳақида хабарлар тарқалганди.

Бордалас Мадрид жамоасини 2016 йилдан 2021 йилгача бошқарган ва 2023 йил апрелида иккинчи марта қайтган. Икки давр мобайнида у жами 345 та ўйин ўтказиб, 131 та ғалаба, 90 та дуранг ва 124 та мағлубият қайд этган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Хетафе Хетафе
Бугунги янгиликлар