Бугун
15
Ўзбек

«Ҳалл Сити» Нортон-Каффини «Женоа»дан 14 млн еврога сотиб олади

Футбол
1 сентябр, 04:47
Англия клуби 22 ёшли ҳимоячи трансфери бўйича оғзаки келишувга эришди.
«Ҳалл Сити» Нортон-Каффини «Женоа»дан 14 млн еврога сотиб олади
Foto: Getty Images

«Ҳалл Сити» «Женоа» ҳимоячиси Брук Нортон-Каффи трансфери бўйича келишувга эришди. Бу ҳақда Фабрицио Романо хабар берди.

Томонлар ўртасидаги оғзаки келишувга кўра, трансфер суммаси 14 млн еврони ташкил қилади. Нортон-Каффи Англия клубига доимий трансфер асосида қўшилади.

Нортон-Каффи «Арсенал» академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. Лондон клуби футболчининг кейинги трансферидан улуш олиш ҳуқуқига эга бўлган.

Бироқ сўнгги маълумотларга кўра, футболчининг келажаги борасида Италияда бошқа вариант ҳам пайдо бўлган: «Венеция» Нортон-Каффини 14 млн еврога «Женоа»дан олиб, Ричие Саградони тескари йўналишда ижара асосида юбориш бўйича музокаралар олиб борган.

Шу сабабли Романо келтирган «Ҳалл Сити» трансфери бўйича келишув энг сўнгги босқичдаги вазият билан фарқ қилиши мумкин.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Ҳалл Сити Ҳалл Сити
  • Дженоа Дженоа
Бугунги янгиликлар