«Фулҳэм» «Реал» академияси тарбияланувчиси ва «Кастиля» сардори Мануел Анхел Моранни трансфер ойнасининг сўнгги соатларида ўз сафига қўшиб олишга яқин. Бу ҳақда АS хабар берди.
23 ёшли яримҳимоячи аввал «Алмерия»га ўтиши кутилганди. Бироқ испан клубидаги молиявий муаммолар сабаб трансфер амалга ошмай, футболчи «Фулҳэм» вариантини маъқул кўрган.
Мануел Анхелнинг «Фулҳэм»га ўтишида Лондон клуби бош мураббийи Алваро Арбелоа билан алоқаси муҳим рол ўйнамоқда. Арбелоа футболчини «Реал» ёшлар жамоасида бошқарган ва унга асосий таркибда дебют қилиш имкониятини берган.
Шу сабабли «Кастиля» сардори яна Арбелоа қўл остида ишлаши мумкин — бу сафар Англия Премер-лигасида.
«Фулҳэм» ёзги трансфер ойнасида «Реал» академиясидан аллақачон Гонсало Гарсия ва Сезар Паласиосни таркибига қўшиб олган. Ушбу трансферлар натижасида Мадрид клуби қарийб 50 млн евро ишлаб олган.