Бугун
15
Ўзбек

Марк Гиу «Лейпциг» футболчисига айланди

Футбол
1 сентябр, 05:15
Ҳужумчи «буқалар» билан 2031 йилгача мўлжалланган шартнома имзолади.
Марк Гиу «Лейпциг» футболчисига айланди
Фото: RB Leipzig

Испаниялик ҳужумчи Марк Гиу «Челси»дан «Лейпциг»га кўчиб ўтди. Бу ҳақда Бундеслига клуби матбуот хизмати хабар берди.

20 ёшли Гиу «буқалар» билан 2031 йилгача мўлжалланган шартнома имзолади. Янги жамоасида форвард 9-рақам остида тўп тепади. Қайд этилишича, Германия клуби Гиу трансфери учун 17 миллион евро тўлайди.

«Лейпциг»га ўтиш мен учун тўғри қарор. Бу клубда ёш футболчилар ривожланади. Шу билан бирга, жамоа ўз олдига энг юқори мақсадларни қўядиган клуб», — деди Гиу клуб матбуот хизматига берган интервюсида.

Аввалроқ Нкунку «Лейпциг»га қайтгани маълум қилинганди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Лейпциг Лейпциг
  • Челси Челси
Бугунги янгиликлар