Бугун
15
Ўзбек

Артета «Астон Вилла» устидан қозонилган ғалаба ҳақида: «Доминантлик қилиш керак бўлганида доминантлик қилдик»

Футбол
1 сентябр, 04:51
«Арсенал» бош мураббийи АПЛ 2-турида «Астон Вилла» устидан қозонилган 1:0 ҳисобидаги ғалаба ҳақида фикр билдирди.
Артета «Астон Вилла» устидан қозонилган ғалаба ҳақида: «Доминантлик қилиш керак бўлганида доминантлик қилдик»
Foto: Getty Images
31.08.2026 FT Англия Премер-лигаси Астон Вилла Астон Вилла 0 : 1 Арсенал Арсенал

«Арсенал» бош мураббийи Микел Артета АПЛ 2-турида «Астон Вилла» устидан қозонилган 1:0 ҳисобидаги ғалаба ҳақида фикр билдирди.

«Ўтган мавсумда бу стадионда 1:2 ҳисобида мағлуб бўлгандик. Ҳозир бир қадам олдинга ташлаганимизни ҳис қилиш қанчалик муҳим?

Мен бу ҳақда футболчилар билан гаплашдим. Футболчилар майдонда ётиб, мутлақо ҳафсаласи пир бўлган ҳолатни бошдан кечириш жуда оғир эди.

Шунинг учун биз бу вазиятдан футболчиларга қўшимча энергия ва ишонч бериш, айниқса ўтган мавсумни муваффақиятли ўтказган ва бир неча кун аввал жуда йирик ҳисобда мағлуб бўлган («Брайтон»дан 0:4) жамоага қарши ўйинга тайёргарлик кўриш учун фойдаландик.

Рақибдан жавоб бўлишини кутгандик. Бу мураккаб стадион ва улар ундан максимал даражада фойдаланишади.

Ўйинда қийналишимиз керак бўлган пайтда қийналдик. Доминантлик қилиш керак бўлганида эса доминантлик қилдик. Шунинг учун мен мамнунман», — деди Микел Артета.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Астон Вилла Астон Вилла
  • Арсенал Арсенал
  • Англия Премер-лигаси Англия Премер-лигаси
Бугунги янгиликлар