Бугун
15
Ўзбек

«Челси» Ману Конени трансфер қилиш учун 65 млн евро таклиф қилди

Футбол
1 сентябр, 05:15
Лондон клуби «Рома» яримҳимоячисини трансфер ойнаси ёпилишидан олдин ўз сафига қўшиб олишга уринмоқда.
«Челси» Ману Конени трансфер қилиш учун 65 млн евро таклиф қилди
Foto: Getty Images

«Челси» ва «Рома» клуби ва Франция миллий жамоаси яримҳимоячиси Ману Коне трансфери бўйича Рим клубига 65 млн евролик таклиф юборди. Бу ҳақда инсайдер Николо Скира хабар берди.

Энди якуний қарор футболчи ва «Рома» раҳбариятига боғлиқ. «Челси» 25 ёшли яримҳимоячини таркибни кучайтириш учун муҳим номзод сифатида кўрмоқда.

Коне ўтган мавсумда А Серияда 29 та баҳсда майдонга тушиб, 2 та гол ва 3 та ассист қайд этди. Шунингдек, у 2 та сариқ карточка олди.

Франциялик футболчининг «Рома» билан амалдаги шартномаси 2029 йил июнигача мўлжалланган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Челси Челси
  • Рома Рома
Бугунги янгиликлар