«Тоттенҳэм» ҳимоячиси Кевин Дансо фаолиятини АПЛнинг бошқа бир клуби «Сандерленд»да давом эттиради. Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо хабар берди.
Футболчининг ижараси бўйича битим якунланган. Шартномада Дансони сотиб олиш ҳуқуқи ҳам кўзда тутилган.
Бугун, 1 сентябр куни австриялик ҳимоячи «қора мушуклар» учун тиббий кўрикдан ўтади. Футболчини сотиб олиш қиймати тахминан 29 миллион еврони ташкил этади.
Маълумот ўрнида, 27 ёшли Дансо ўтган мавсум АПЛда 24 та учрашув ўтказиб, 8 та сариқ карточка олган. Чемпионатнинг икки туридан сўнг «Сандерленд» 11-ўринда, «Тоттенҳэм» эса 19-поғонада бормоқда.
Аввалроқ де Зерби «тақачилар»ни тарк этмоқчи бўлган футболчилар ҳақида маълумот берганди.