«Эвертон» яримҳимоячиси Илиман Ндиае фаолиятини «Тоттенҳэм»да давом эттиради. Бу ҳақда инсайдер Девид Орнштейн хабар берди.
Манбага кўра, клублар футболчи трансфери бўйича келишувга эришган. Шу билан бирга, қарама-қарши йўналишда «Тоттенҳэм» ҳужумчиси Ришарлисон «Эвертон»га ўтади.
Бу футболчилар алмашинуви эмас, балки икки алоҳида трансфер бўлади. Битимларни расмийлаштириш футболчиларнинг шахсий шартлари ва тиббий кўрик натижаларига боғлиқ.
Маълумот учун, «Эвертон» АПЛда 4 очко билан 4-ўринда бормоқда. «Тоттенҳэм» эса кетма-кет икки мағлубиятдан сўнг турнир жадвалида 19-ўринни эгаллаб турибди.