Украиналик вингер Михаил Мудрик ёзги трансфер ойнасида «Челси»ни тарк этиши мумкин. Футболчига АПЛнинг бошқа клубларидан ҳам қизиқиш бор.
Инсайдер Николо Скиранинг хабар беришича, Мудрикни «Тоттенҳэм» ўз сафига қўшиб олишни истамоқда. «Шпорлар» украиналик футболчи учун аввалроқ унга қизиқиш билдирган «Лидс» билан курашади.
25 ёшли вингер 2023 йил январида «Шахтёр»дан «Челси»га ўтганди. Унинг Лондон клуби билан амалдаги шартномаси 2031 йил июнигача мўлжалланган.