Live
6
Ўзбек

Месси бир ўйинда 4 ёки ундан кўп гол уриш бўйича 8-марта ижобий натижа қайд этди

Футбол
30 август, 06:02
Аргентиналик футболчи «Интер Маями» сафида илк бор бир ўйинда тўртта гол урди.
Месси бир ўйинда 4 ёки ундан кўп гол уриш бўйича 8-марта ижобий натижа қайд этди
Foto: Getty Images

«Интер Майами» ҳужумчиси Лионел Месси МЛС доирасида «Монреал»га қарши баҳсда (7:1) покер қайд этди ва битта голли узатмани амалга оширди. Бу унинг фаолиятида бир ўйинда камида 4 та гол урган саккизинчи учрашув бўлди.

39 ёшли футболчи «Интер Майами» сафида илк бор покер қайд этди. Мессининг бундан олдинги покери 2020 йил 22 феврал куни «Барселона» сафида «Эйбар»га қарши Ла Лига баҳсида (5:0) қайд этилганди.

Шунингдек, Месси «Монреал»га қарши учрашувда Луис Суареснинг голига ҳам ассистентлик қилди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Интер Майами Интер Майами
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

2 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар