Live
8
Ўзбек

Алварес «Атлетико» машғулотларига қайтди

Футбол
30 август, 07:10
Бунгача Хулиан ўзини ёмон ҳис қилгани сабабли машғулотларда иштирок этмаётганди.
Алварес «Атлетико» машғулотларига қайтди
Фото: Getty Images

«Атлетико» ҳужумчиси Хулиан Алварес жамоанинг умумий гуруҳ машғулотларига қайтди. Бу ҳақда Diario AS хабар берди.

Бунгача аргентиналик форвард ўзини ёмон ҳис қилгани сабабли чоршанба, пайшанба ва жума кунги машғулотларда иштирок этмаганди. Жума куни у Махадаонда жисмоний тайёргарлик мутахассиси билан индивидуал тарзда шуғулланган, якшанба куни эса жамоа билан бирга машғулотга қайтган.

Шу билан бирга, Алвареснинг келажаги ҳали ҳам ноаниқлигича қолмоқда. Унинг «Барселона»га ўтиш варианти аллақачон рад этилган, «Арсенал» эса футболчига қизиқишда давом этмоқда. Бироқ Алварес Англияга қайтишга ишонч билан қарамаяпти.

Шунингдек, Хулиан Ла Лиганинг 3-турида «Севиля»га қарши ўйинни (3:1) ўтказиб юборди. Янги мавсумда у ҳозирча фақат бир учрашувда майдонга тушиб, гол ёки ассист амалга оширмади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Атлетико Мадрид Атлетико Мадрид
Бугунги янгиликлар