Live
6
Ўзбек

Ираола — Барколя ҳақида: «Ҳеч нарса дея олмайман, аммо нимадир содир бўлмоқда»

Футбол
30 август, 06:30
«Ливерпул» бош мураббийи франциялик вингер трансфери бўйича вазиятга изоҳ берди.
Ираола — Барколя ҳақида: «Ҳеч нарса дея олмайман, аммо нимадир содир бўлмоқда»
Foto: Getty Images
29.08.2026 FT Англия Премер-лигаси Ливерпул Ливерпул 2 : 2 Ноттингем Форест Ноттингем Форест

«Ливерпул» бош мураббийи Андони Ираола «ПСЖ» вингери Бредли Барколянинг эҳтимолий трансфери ҳақида фикр билдирди.

«Ҳозирча сизларга ҳеч нарса дея олмайман, аммо ҳақиқатан ҳам нимадир содир бўлмоқда. Бу одатий ҳолат. Трансфер ойнаси ёпилишига саноқли кунлар қолди, шунинг учун биз шунчаки кутишимиз керак», — деди Ираола «Ноттингҳэм Форест» билан дурангдан сўнг.

«Ливерпул» АПЛ 2-турида ўз майдонида «Ноттингҳэм Форест»ни мағлуб эта олмади. Баҳс 2:2 ҳисобида якунланди. Икки турдан сўнг мерсисайдликлар ҳисобида 2 очко бор.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Барколянинг «Ливерпул» билан шартнома имзолаши кутилаётган сана маълум бўлганди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Ливерпул Ливерпул
  • Ноттингем Форест Ноттингем Форест
  • Англия Премер-лигаси Англия Премер-лигаси
Бугунги янгиликлар