«Ливерпул» бош мураббийи Андони Ираола жамоа бошқарувидаги дастлабки икки учрашувда ғалаба қозона олмади.
43 ёшли баск мутахассиси мавсумолди танаффусида «Ливерпул» бош мураббийига айланган ва Арне Слотнинг ўрнини эгаллаган. АПЛнинг 1-турида «қизиллар» сафарда «Нюкасл» билан 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади. «Ливерпул» ҳисобни 99-дақиқада пеналтидан урилган гол эвазига тенглаштирди.
Бугун эса «Ливерпул» ўз майдонида «Ноттингҳэм Форест»ни мағлуб эта олмади — 2:2. Мезбонлар икки бор ҳисобда ортда қолиб, жавоб голини урди. 82-дақиқада испаниялик Виктор Муниос жамоасига дурангни таъминлади. Бу унинг «Ливерпул» сафидаги илк голи бўлди.
Маълумот учун, «Ливерпул» навбатдаги баҳсини 4 сентябрь куни сафарда «Ипсвич»га қарши ўтказади.