Live
28
Ўзбек

Кейн «Бавария» билан узоқ муддатли шартнома имзоламоқчи

Футбол
29 август, 09:56
Англиялик ҳужумчи клуб билан янги келишув муддати бўйича музокара олиб бормоқда.
Кейн «Бавария» билан узоқ муддатли шартнома имзоламоқчи
Foto: Getty Images

«Бавария» ҳужумчиси Ҳарри Кейн клуб билан янги узоқ муддатли шартнома имзолашни истамоқда. Bild хабарига кўра, айни пайтда томонлар янги келишувнинг амал қилиш муддати борасида музокара олиб бормоқда.

«Бу ҳафта илк учрашув бўлиб ўтди. Бундай масалалар бир-икки ҳафтада ҳал қилинмайди. Яна кўплаб муҳокамалар ва тафсилотлар бор. Ҳозирча тафсилотларни муҳокама қилмайман. Музокаралар яхши кечмоқда. Кейинги бир неча ҳафта давомида мулоқотни давом эттирамиз, кейин нима бўлишини кўрамиз.

Бундай шартномаларда кўп жиҳатлар ҳисобга олинади. Мен 33 ёшдаман, шунинг учун бу фаолиятимдаги сўнгги шартнома бўлмаслиги ҳам мумкин. Аммо бу мен учун жуда муҳим. Мен ҳам, клуб ҳам келишувдан мамнун бўлишига ишонч ҳосил қилишим керак. Ҳар икки томонда ҳам ваҳима йўқлиги яхши. Ҳозир бу шунчаки очиқ музокаралар, фаолиятимдаги бошқа шартномалар каби. Мен узоқ муддатли шартнома имзолашни истайман. Неча йилга эканини кўрамиз. Ишончим комил, икки томон ҳам мамнун бўладиган келишувга эришамиз. Умид қиламанки, бу амалга ошади», — деди Кейн.

Маълумот учун, Кейн уч йиллик шартнома имзолашни истамоқда, «Бавария» эса англиялик футболчига икки йиллик келишув таклиф қилмоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Бавария Бавария
Бугунги янгиликлар