Live
24
Ўзбек

Де Брюйне: «Манчестер Сити»га қарши ўйнашни ёқтирмайман»

Футбол
29 август, 10:46
Белгия миллий жамоаси яримҳимоячиси «шаҳарликлар»га қарши ўйин олдидан фикрлари билан ўртоқлашди
Де Брюйне: «Манчестер Сити»га қарши ўйнашни ёқтирмайман»
Фото: Gettyimages

Белгия миллий жамоаси ва «Наполи» клуби яримҳимоячиси Кевин де Брюйне Чемпионлар Лигаси умумий босқичида собиқ жамоаси «Манчестер Сити»га қарши бўладиган ўйин ҳақида гапирди.

«Манчестер Сити»га қарши ўйнашни ёқтирмайман. У доимо менинг жамоам бўлиб қолаверади ва бу нормал ҳолат — мен у ерда 10 йил тўп тепдим. Босиб ўтилган йўл, прогресс ва ғалабалар ҳеч қачон ўчиб кетмайди. Уларга қарши майдонга тушиш — бу менга буткул ёқмайдиган ҳолат», — дея де Брюйне сўзларидан иқтибос келтирди Corriere dello Sport.

Маълумот учун, де Брюйне Англия клуби сафида 2015 — 2025 йиллар мобайнида ҳаракат қилган. Жамоа сафида 422 ўйинда майдонга тушиб, 108 та гол урди ва 177 та голли узатма етказиб берди.

Бугунги янгиликлар