«Реал» бош мураббийи Моуринио «Малага»га қарши баҳс олдидан жамоанинг жароҳат олган футболчилари ҳолати ҳақида гапирди.
«Эндрик қайтишга жуда яқин. Жароҳат олган футболчиларнинг барчаси орасида у майдонга қайтишга энг яқин. Бироқ таваккал қилишни истамайман. Унинг «Бетис»га қарши баҳсда ўйнай олишини айтишни ҳам хоҳламайман. Балки у бу ўйинга, балки Чемпионлар Лигасидаги илк баҳсга тайёр бўлар», — деди Моуринио.
Маълумот учун, Милитао, Родриго ва Асенсионинг тикланиш жараёни мураккаброқ кечмоқда. Орелиен Чуаменига нисбатан эса эҳтиёткорлик билан ёндашилмоқда. «Реал» 6 очко билан Ла Лига турнир жадвалида 3-ўринда бормоқда.