Бугун
112
Ўзбек

Нойер «Бавария» сафидаги 600-ўйинини ўтказди

Футбол
29 август, 03:20
Клубдаги бу кўрсаткич бўйича Мануэл 5-ўринда бормоқда.
Нойер «Бавария» сафидаги 600-ўйинини ўтказди
Фото: Getty Images
28.08.2026 FT Бундеслига Германия Бавария Бавария 5 : 1 Штутгарт Штутгарт

«Бавария» дарвозабони Мануэл Нойер клуб сафидаги 600-ўйинини ўтказди.

Германия чемпионатининг 1-тури доирасида Мюнхеннинг «Бавария» клуби «Штутгарт» билан баҳс олиб борди. Венсан Компани шогирдлари йирик ҳисобдаги ғалабани (5:1) қўлга киритди.

40 ёшли Нойер ҳам ушбу учрашувда майдонга тушди. Бу баҳс унинг «Бавария» либосидаги 600-учрашуви бўлди.

Қайд этиш лозим, «Бавария» сафидаги ўйинлар сони бўйича Нойер 5-ўринда бормоқда. Ундан юқорида Герд Мюллер, Оливер Кан, Зепп Майер ва Томас Мюллер жой олган.

Маълумот ўрнида, Нойер 2011 йил ёзидан буён «Бавария» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Дарвозабоннинг клуб билан амалдаги шартномаси 2027 йил июн ойи охирига қадар мўлжалланган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Бавария Бавария
  • Штутгарт Штутгарт
  • Бундеслига Германия Бундеслига Германия
Бугунги янгиликлар