Бугун
31
Ўзбек

Кейн ЕЧЛ ғолиблиги учун асосий фаворитни айтди

Футбол
28 август, 03:44
«Бавария» ҳужумчиси мюнхенликлар ҳам чемпионлик учун курашишини таъкидлади.
Кейн ЕЧЛ ғолиблиги учун асосий фаворитни айтди
Foto: Getty Images

«Бавария» ҳужумчиси Ҳарри Кейн янги мавсумда Чемпионлар лигасида ғолиблик учун асосий фаворитларни айтди.

«Менимча, асосий фаворит — «ПСЖ», чунки улар икки йилдан бери ғолиб бўлишмоқда. Албатта, бошқа жамоалар ҳам бор — «Бавария», «Арсенал», «Реал», «Барселона»... Барча йирик клублар курашади.

Биз эндигина бошлаяпмиз. Тоғ этагидамиз ва олдинда ҳали узоқ кўтарилиш бор. Ҳозир энг муҳими — олдинга ҳаракат қилишда давом этиш ва бу мавсумда ғолиблик учун курашиш. Чемпионлар лигаси эса, шубҳасиз, бизнинг асосий мақсадларимиздан бири»,
— деди англиялик форвард Marca нашрига берган интервюсида.

«Бавария» Чемпионлар лигасининг умумий босқичида ўз майдонида «Арсенал», «Бетис», «Будё-Глимт» ва «Славия» клубларига қарши ўйнайди. Сафарда эса «Атлетико», «Манчестер Юнайтед», «Лилл» ва «Викинг» билан баҳс олиб боради.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Бавария Бавария
  • Чемпионлар лигаси Чемпионлар лигаси
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

4 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар