Испания чемпионатининг 1-турининг қолдирилган беллашувида «Барселона» Каталонияда «Атлетик»ни қабул қилди. Беллашув 2:0 ҳисобида мезбонларнинг ғалабаси билан якунига етди. Дастлаб 37-дақиқада Рафиня ҳисобни очди. 82-дақиқада Фермин Лопес якуний нуқтани қўйди.
Иккинчи бўлимнинг 63-дақиқасида Родри захирадан майдонга тушиб, «Барса»даги дебютини ўтказди.
Шундай қилиб, Флик жамоаси очколари сонини 6 тага етказиб, «Реал» билан турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. «Атлетик» ҳисобида эса бирорта ҳам очко йўқ.
Ла Лига. 1-тур (қолдирилган учрашув)
Барселона – Атлетик 2:0
Голлар Рафиня 37, Фермин Лопес 82
Барселона – Жоан Гарсия, Эспарт, Мартин, Кубарси, Эрик Гарсия (Кунде, 80), Педри (Канселу, 85), Бернал (Олмо, 63), Фермин Лопес, Гордон (Адейеми, 80), Рафиня (Родри, 63), Ямал.
Атлетик – Симон, Алварес, Лапорт, Ринкон, Луи-Жан (Бойро, 70), Гаурехисар, Каналес, Н. Уилямс (Наварро, 60), И. Уилямс (Беренгуер, 60), Сансет, Гурусета (Жало, 81).
Огоҳлантиришлар: Эспарт 27 – Гурузета 48, Луис-Жан 61
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади