«Барселона» бош мураббийи Ҳанси Флик Ла Лига 1-туридан ўрин олган «Атлетик»ка (2:0) қарши баҳсдан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
«Рафиня энг яхши «тўққизлик» (марказий ҳужумчи) эканини билмайман. Мен учун муҳими — у шу позицияда ўйнайдими-йўқми, бундан қатъи назар, режамиз иш бериши. Унинг ҳаракатчанлиги, тўпсиз ҳудудга кескин югуришлари ва босими туфайли бу рол унга мос келади.
Биз қандай ҳужум қилиш ҳақида тасаввурга эгамиз ва менимча, бугун жуда яхши ўйин ўтказдик. Кўплаб имкониятларга эга бўлдик, аммо бор-йўғи икки гол урдик, гарчи кўплаб хавфли вазиятлар яратган бўлсак ҳам. Ҳар доим ҳам кўп гол уришнинг иложи бўлавермайди. Энг муҳими — ўз дарвозамиздан тўп ўтказиб юбормаслик. Ҳисоб бизнинг фойдамизга 1:0 бўлиб турган айрим вазиятларда совуққонлик етишмади.
Эспартнинг техникаси жуда яхши — у ҳужумда ҳам, ҳимояда ҳам ажойиб ҳаракат қилади. Бугун унинг чап қанотдаги ўйини мени ҳайратда қолдирди. У — топ даражадаги футболчи. Ҳаммамиз каби унинг ҳам ўсиши учун имконият бор, аммо у — фантастик футболчи», — дея германиялик мутахассиснинг сўзларини келтиради Marca.
«Атиги 2 та гол урдик» — Флик «Атлетик» устидан ғалаба, Рафиня ва Эспарт ҳақида
Футбол
28 август, 02:46
«Барселона» устози Ла Лига 1-туридаги ўйиндан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
Foto: Getty Images
27.08.2026
FT
Испания Ла Лигаси
Барселона
2
:
0
Атлетик Билбао
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади