Бугун
31
Ўзбек

Родри «Барса»даги дебютидан сўнг: «Аввалги ритмга тезроқ қайтишим керак»

Футбол
28 август, 04:30
Испаниялик яримҳимоячи «Атлетик» билан баҳсда каталонияликлар сафидаги дебютини ўтказди.
Родри «Барса»даги дебютидан сўнг: «Аввалги ритмга тезроқ қайтишим керак»
Foto: Getty Images
27.08.2026 FT Испания Ла Лигаси Барселона Барселона 2 : 0 Атлетик Билбао Атлетик Билбао

Родри «Барселона»даги дебютидан сўнг ўз ҳис-туйғулари билан ўртоқлашди.

«Манчестер Сити»дан 76,5 миллион евро эвазига каталонияликлар сафига ўтган испаниялик яримҳимоячи Ла Лиганинг 1-тури доирасидаги «Атлетик»ка (2:0) қарши уй ўйинида иккинчи бўлимда захирадан майдонга тушди.

«Дебютимдан жуда хурсандман, ғалабадан мамнунман. Ритмга кириш ва бу ажойиб жамоага мослашиш муҳим. Дастлабки бир неча дақиқа менда ёқимли таассурот қолдирди. Бу ёз одатдагидан узоқроқ бўлди. Мен аввалги ритмимга имкон қадар тезроқ қайтишим керак. Ҳаммаси мен хоҳлагандек бўлди ва натижадан мамнунман. Энди ишга киришиш вақти келди.

Ямал учун қийин давр бўлди, аммо ҳозир у тикланди ва ўзининг энг яхши формасини намойиш этмоқда. Биз ундан айнан шуни кутаяпмиз — меҳнатсеварлик ва барқарорликни. Чунки унда истеъдод бор, голлар эса ўз-ўзидан келади»,
— деди Родри DAZN нашрига берган интервюсида.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Барселона Барселона
  • Атлетик Билбао Атлетик Билбао
  • Испания Ла Лигаси Испания Ла Лигаси
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

10+ изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар