Бугун, 28 август куни Швейцариянинг Лозанна шаҳрида дзюдо бўйича навбатдаги «Катта дубулға» турнири старт олади.
Дунёнинг 77 мамлакатидан 500 нафардан ортиқ спортчи иштирок этадиган ушбу мусобақада Ўзбекистон жамоаси аъзолари ҳам қатнашади. Мамлакат дзюдо федерациясининг маълумотига кўра, турнирда ўзбекистонлик 21 нафар спортчи медаллар учун кураш олиб боради:
Эркаклар:
-60 кг: Самариддин Қўчқоров
-60 кг: Баҳром Ботуров
-66 кг: Абдураҳим Нутфуллоев
-66 кг: Азизбек Ортиқов
-81 кг: Арслонбек Тожиев
-90 кг: Нурбек Муртазоев
-90 кг: Умар Бозоров
-100 кг: Эрназар Сарсенбаев
-100 кг: Тўлқинбек Турдиев
+100 кг: Музаффарбек Тўрабоев
Аёллар:
-48 кг: Лазиза Ҳайдарова
-48 кг: Улбусин Ҳакимова
-52 кг: Сита Кадамбаева
-52 кг: Сўдиёна Рафкатова
-63 кг: Маржона Нуруллоева
-70 кг: Хуршида Раззоқбердиева
-70 кг: Ширинжон Юлдашева
-78 кг: Барчиной Қодирова
-78 кг: Маржона Кўчимова
+78 кг: Умида Ниғматова
+78 кг: Ирисхон Қурбонбоева
Дастурга кўра, бугун эркаклар ўртасида -60 кг, -66 кг, аёллар ўртасида эса -48 кг, -52 кг ва -57 кг вазн тоифаларида ғолиб ва совриндорлар аниқлаб олинади.
Дзюдо. Лозаннада «Катта дубулға» турнири бошланмоқда (Ўзбекистоннинг таркиби)
Бошқа спортлар
28 август, 02:17
Ўзбекистонлик 21 спортчи медаллар учун кураш олиб боради.
Foto: IJF