Бугун
31
Ўзбек

Мората Сегунда жамоаси таркибига бориб қўшилади — Романо

Футбол
28 август, 06:27
Испания миллий жамоаси собиқ форварди янги мавсумни иккинчи даражали лигада ўтказади.
Мората Сегунда жамоаси таркибига бориб қўшилади — Романо
Фото: Gettyimages

Испания миллий жамоаси собиқ форварди Алваро Мората Сегунда вакили «Леганес» таркибида бошлайди. Бу ҳақда машҳур инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.

Италиянинг «Комо» клуби керак бўлмай қолган ҳужумчисини бир йилга ижарага бериб юборди.

Шу билан бирга Моратанинг маошининг катта қисмини (йилига 5 млн евро + бонуслар) италияликлар тўлашда давом этади.

Мората фаолиятининг Италиядаги яна бир саҳифаси омадсиз чиқди. Футболчи «Милан» сафида ҳам, «Комо» сафида ҳам муваффақият қозона олмади.

Ёши секин-аста ўтиб бораётган форвард учун «Леганес»даги мавсум сўнгги «рақс»лардан бўлиши мумкин.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Комо Комо
  • Leganes Leganes
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

3 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар