«Манчестер Сити» клуби вингери Жек Грилиш трансфер ойнасининг сўнгги кунларида жамоани тарк этиши мумкин. Бу ҳақда инсайдер Николо Скира хабар берди.
Манбанинг хабарига кўра, 30 ёшли футболчи «шаҳарликлар»нинг келажак бўйича режаларига кирмайди, шу сабабли янги чақирувга тайёр.
Таъкидланишча, футболчида АПЛнинг икки клубидан таклиф мавжуд.
Маълумот учун, Грилиш 2021 йилдан буён «Манчестер Сити» сафида тўп тепиб келади. Янги мавсумда футболчи икки ўйинда майдонга тушди, аммо самарали ҳаракатлар амалга ошира олгани йўқ.
Эслатиб ўтамиз, футболчининг инглиз гранди билан шартномаси кейинги йил ёзгача мўлжалланган.
Transfermarkt портали Грилишнинг актуал трансфер нархини 20 миллион еврога баҳоламоқда.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади