Эксекиэл Паласиос «Байер»дан «Ипсвич»га ўтди.
Англия клуби аргентиналик 27 ёшли яримҳимоячи трансферини расман эълон қилди. Томонлар 2030 йилга қадар мўлжалланган шартнома имзолади.
Аввалроқ трансфер қиймати 25 миллион еврони ташкил қилиши, яна 5 миллион еврони эса немислар бонуслар кўринишида олиши мумкинлиги хабар қилинганди.
Паласиос ўтган мавсумда Бундеслигада 18 та баҳсда майдонга тушиб, 1 та голли узатмани амалга оширган.
«Байер» Паласиосни «Ипсвич»га сотди
Футбол
28 август, 04:09
Аргентиналик яримҳимоячи фаолиятини АПЛда давом эттиради.
Foto: Ipswich Town