Бугун
43
Ўзбек

«Манчестер Сити» мухлислар яратган янги либосни тақдим этди

Футбол
27 август, 05:31
Янги учинчи либос дизайни сунъий интеллект ёрдамида мухлислар томонидан ишлаб чиқилган.
«Манчестер Сити» мухлислар яратган янги либосни тақдим этди
Foto: Getty Images

«Манчестер Сити» 2026/2027 йилги мавсум учун учинчи либосини тақдим этди. Дизайн Puma компаниясининг сунъий интеллект асосидаги АI Creator воситаси ёрдамида мухлислар иштирокида яратилган.

Лойиҳа доирасида дунёнинг 200 дан ортиқ мамлакатидан мухлислар 180 мингдан зиёд ноёб дизайн тақдим этган. 1,7 млн овоз беришдан сўнг энг машҳур 10 та вариант финалга чиққан ва ғолиб мухлислар овози билан аниқланган.

Ғолиб дизайн оқ асосга эга бўлиб, футболка марказидан бутун узунлиги бўйлаб икки рангли чизиқ ўтган. Унинг бир қисми ҳаворанг, иккинчи қисми эса тўқ кўк рангда ишланган.

«Бу учинчи либос, бироқ ўзига хос жиҳати шундаки, у биздан биримиз томонидан ишлаб чиқилди ва барчамиз томонидан танланди», — дейилади клуб баёнотида.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Манчестер Сити Манчестер Сити
Бугунги янгиликлар