Live
8
Ўзбек

Расман: Нико Гонсалес «Манчестер Сити»дан «Нюкасл»га ўтди

Футбол
26 август, 15:05
Испаниялик футболчи янги жамоасида 6 рақам остида тўп тепади.
Расман: Нико Гонсалес «Манчестер Сити»дан «Нюкасл»га ўтди
Foto: Getty Images

Нико Гонсалес «Манчестер Сити»дан «Нюкасл»га ўтди. Трансфер ҳақида Манчестер клуби матбуот хизмати расман маълум қилди.

24 ёшли яримҳимоячи янги жамоаси билан узоқ муддатли шартнома имзолади ва «Нюкасл» сафида 6 рақам остида ўйнайди.

Гонсалес «Манчестер Сити»да 2025 йил февралидан буён тўп тепиб келаётганди. «Барселона» тарбияланувчиси Англияга «Порту»дан кўчиб ўтган.

Маълумот учун, футболчи ўтган мавсумда барча мусобақаларда 41 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол урган. ОАВ маълумотларига кўра, трансфер қиймати 58,5 миллион еврони ташкил қилган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Манчестер Сити Манчестер Сити
  • Нюкасл Нюкасл
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

3 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар